АсосийJamiyat

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

'Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди'ning rasmi

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий рақамли автомобил эгалари жарималарни тўламагунча Россия ҳудудидан чиқарилмайди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда. 

Россия Федерациясининг «Халқаро автомобиллар ташувлари устидан давлат назорати ва уларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида»ги қонунига биноан 2021 йил 7 июлдан ҳайдовчи чегарага келгач, унга уч соат муддат берилади. Ушбу вақт давомида жарима тўланмаса, унга Россиядан чиқиб кетишга рухсат берилмайди.

Янги тартиб бўйича чет эл транспортларининг 2020 йил 8 декабрдан кейинги жарималари инобатга олинади.

Чет эллик ҳайдовчи тўланмаган жарима бор ёки йўқлигини Давлат транспорт инспекцияси расмий веб-сайтидаги «Проверка штрафов ГИБДД» хизмати орқали мустақил аниқлаши мумкин.

Бошқа янгиликлар