Айни дамда "Бунёдкор" стадиони ўз харажатларини қоплай олмайди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев стадион ўз-ўзини таъминлай олиши учун "Бунёдкор" стадионини ўз оталиғига олади. Бу ҳақда olamsport.com хабар берди.
"Охирги йилларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби молиявий томонлама қийинчиликларга дуч келмоқда. Дастлабки босқичда айнан стадионни ушлаб туриш янги ҳомий зиммасига ўтади. Арена келажакда фақат футбол ўйинларидан эмас, балки турли кўнгилочар тадбирлардан даромад топадиган бўлади",–дейилади хабарда.