АсосийJamiyat

Ўзбекистонда биринчи марта қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади

'Ўзбекистонда биринчи марта қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади.

Мазкур қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирлари умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир дастлабкиси ҳисобланади ҳамда уни уч босқичда амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ:

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепцияси;  

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси;

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг таркиби;

– Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ваколатли орган – Давлат статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда, қишлоқ хўжалиги фаолиятининг турли тавсифлари тўғрисида халқаро таққосланадиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик методлар асосида йиғиш мақсадида амалга оширилади.

Бошқа янгиликлар