АсосийSalomatlik

Вакциналар узоқ муддатли ҳимояни кафолатлай оладими?

'Вакциналар узоқ муддатли ҳимояни кафолатлай оладими?'ning rasmi

Ўзбекистонда 2021 йилда коронавирусга қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу боис жамоатчиликда вакцина ўзи нима экани, у қандай ишлаши, оммавий эмлаш жараёни қай тартибда олиб борилиши тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълумот берди.

Хусусан, мутахассис вакциналар қандай ишлаши хусусида тўхиталиб ўтган.

 «Вакцина микробнинг (вирус ёки бактерияларнинг) заифлашган, зарарсиз бўлаги бўлиб, танангизнинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингиз танага кирган микробни аниқлайди ва бу микробга карши курашиш учун антитаначаларни ишлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади. Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна дуч келсангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади, сиз касал бўлмайсиз. Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ», — дейди у.

Шунингдек, Ботир Қурбонов «Вакциналар узоқ муддатли ҳимояни кафолатлай оладими?» деган саволга ҳам тўхталиб ўтган ва қуйидагича жавоб берган:

«Бу саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб этилади. Мавжуд маълумотларга кўра, COVID-19 вирусидан тузалган одамларнинг аксариятида иммунитет шаклланади. Унинг давомийлиги қанча муддат сақланиб туришини вақт кўрсатади. Инсонда инфекция юқиши натижасида ҳосил бўлган табиий иммунитетнинг шаклланиши организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Ушбу вирус инсоният учун янги бўлганлиги сабабли бу саволнинг аниқ жавобини ҳали билмаймиз. Мавжуд маълумотларга кўра, COVID -19’ни юқтириб олиш натижасида ҳосил бўлган иммунитет 90 кун давомида қайта касалланишдан сақлайди. COVID-19 вакциналарининг реал ҳаётда қандай таъсир қилиши ҳақида айни пайтда барча халқаро илмий-текшириш институтлари ва нуфузли вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларда изланишлар олиб борилмоқда. Эмлашдан кейинги иммунитет давомийлиги ҳақида бир нарсани аниқ айта оламиз, барча тадқиқотчилар томонидан ушбу вакциналар қабул қилингандан кейин тўлиқ бир йил давомида касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиши таъкидланмоқда», — дея сўзини якунлаган мутахассис.

Бошқа янгиликлар