АсосийSalomatlik

Хитой вакциналари хавфсиз ва самарали – Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири

'Хитой вакциналари хавфсиз ва самарали – Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири'ning rasmi

Ўзбекистон март ойида бир миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Синьхуа” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Иброҳим Абдураҳмоновга кўра, кўнгиллиларнинг синовлари шуни кўрсатдики, янги коронавирусга (СOVID-19) қарши Хитой вакциналари хавфсиз ва самарали ҳисобланади. 

Хитой вакцинасини Ўзбекистонда синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи ўтган йилнинг декабрида бошланган. 

"Aввало, хитойлик шерикларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман",– деди Инновацион ривожланиш вазири. Вазирнинг сўзларига кўра,  шу пайтгача 7000 дан ортиқ кўнгиллилар эмланган ва тест яхши натижа кўрсатган, эмловни олган кўнгиллиларнинг аксарияти исталмаган таъсирлар кузатилмаган. "Беморларнинг фақат энг кичик қисмида аллергик реакциялар ва иситма бор эди. Бу аломатлар ҳаммаси назоратга олинган ва уч-тўрт кун ичида барча эмланганлар нормал ҳаётга қайтган ҳолда ўзларини нормал ҳис қилишган",– дея қўшимча қилди Aбдураҳмонов. 

"Ушбу вакциналар Ўзбекистонга этказиб берилгандан сўнг, тахминан март ойининг ўрталарида биз мамлакат аҳолисини оммавий эмлашни бошлаш ниятидамиз", деди вазир. И. Aбдураҳмонов коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик олимлар ва мутахассислар хитойлик ҳамкасблари билан ёнма-ён ишлашганини, бу эса Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги турли хил илмий соҳаларда, шу жумладан тиббиётда ҳамкорликни жадал ривожлантиришга катта туртки берганини таъкидлади. 

"Ҳозирда вакцина лицензияни олди, уни Ўзбекистонда серияли ишлаб чиқариш бўйича чоралар кўрилмоқда",– деди Aбдураҳмонов.

Бошқа янгиликлар