АсосийIqtisodiyot

Йил бошидан буён Ўзбекистондан чет давлатларга 215 млн доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди

'Йил бошидан буён Ўзбекистондан чет давлатларга 215 млн доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди'ning rasmi

2021 йилнинг январь-февраль ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 892 млн. долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 107 млн. долларга ёки 14 фоизга ошди. Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 215 млн. долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар қилди. 

Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 677 млн. долларга етди.

    Бошқа янгиликлар