Об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ️тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг ️ хабар беришича, тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди.
️Довондан ўтган автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.
️"Барча ҳайдовчилардан етарлича паст тезликда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз",–дейилади хабарда.






