Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг биринчи қисми 16 мартдан 17 марга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири воқеа жойидан хабар бермоқда.
Ушбу вакцина Ўзбекистонга GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти томонидан олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 5 март куни GAVI ташкилоти томонидан етказилган шприц ва хавфсиз утилизация қутилари тақсимот асосида жойларга тарқатилган эди.
Воқеалар жараёни ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил ахборот берамиз.