АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1 март ҳолатида 1.1 млрд долларга камайган

'Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1 март ҳолатида 1.1 млрд долларга камайган'ning rasmi

Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 март ҳолатида, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1,1 млрд долларга камайиб, 33,2 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич,  1 январ ҳолати бўйича республиканинг расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, 1 феврал ҳолати бўйича эса 34,3 млрд долларни ташкил этган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармаси стандартлари асосида юритилади. Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Ўтган бир ой давомида захирадаги монетар олтин ҳажми 0,2 миллион троя унциясига (6,2 тонна) ошганлигига қарамай, жаҳон бозорида олтин нархлари арзонлашиши сабабли олтин захираларининг нархи 0,5 миллион долларга пасайди.

Маълумот учун, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.

Бошқа янгиликлар