1

Навоийда боғча опа болаларни калтаклади. Иш ИИБга оширилди (видео)

ЖАМИЯТ 31.03.2021, 19:33
Теглар: Навоий, мактабгача таълим, боғча
Навоийда боғча опа болаларни калтаклади. Иш ИИБга оширилди (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Мактабгача таълим ташкилоти ходими тарбияланувчиларни қўли билан ураётганлиги акс этган” видео лавҳалари тарқалди.

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси расмий муносабат билан чиқди.

Аниқланишича, ушбу видео лавҳаларда қайд этилган ҳолат Кармана туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига тегишли бўлиб, мазкур ҳолат 2021 йилнинг 16 март куни мазкур МТТнинг “Бойчечак” гуруҳи тарбиячиси Бўранова Мухайё Ҳакимовна томонидан педагогик этикага риоя қилмаган ҳолда айрим тарбияланувчиларга нисбатан шундай ҳатти-ҳаракатлар содир этилган.

Ушбу ҳолат 18 март куни Кармана туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Халилова томонидан жойига борган ҳолда мазкур МТТ директори, айрим ота-оналар ва бошқа масъуллар иштирокида МТТдаги мавжуд кузатув камерасининг хотирасини кўздан кечириш орқали атрофлича ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилинган.

Шунингдек, ўрганиш якунларига кўра, тарбиячи М.Ҳ.Бўранова томонидан вояга етмаган тарбияланувчиларга нисбатан содир этган ушбу ҳатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш ва тегишли қарор қабул қилишлик учун 2021 йилнинг 19 март куни 2-сонли давлат МТТнинг директори томонидан 01-06-сонли хат (ҳолат қайд этилган тегишли видео лавҳалар дискка илова қилинган ҳолда) билан Кармана туман ИИБга юборилган.

Маълум бўлишича, бугунги кунда Кармана туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилиб, тарбиячи М.Ҳ.Бўрановага нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли судга юборилган ва ҳозирда суд томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, М.Ҳ.Бўранова билан тузилган меҳнат шартномаси Иш берувчининг 31.03.2021 йилдаги 27-сонли буйруғи билан, тегишли тартибда бекор қилинган.

Бундан ташқари, ўзининг функционал вазифаларини тўлиқ бажармаганлиги ва ташкилотда ишловчи ишчи-ходимларни фаолияти устидан ваколати доирасидаги назоратни сусайтириб юборганлиги учун ушбу 2-сонли давлат МТТ директори Г.Шароповага нисбатан Иш берувчининг 31.03.2021 йилдаги 74-КБ-сонли буйруғи билан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шунингдек, 31 март куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев ушбу 2-сонли давлат МТТга борган ҳолда, мазкур ҳолатни туман МТБ, ушбу МТТ ишчи-ходимлари ва айрим ота-оналар иштирокида атрофлича яна бир бор ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилинди ва келгусида шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, уларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тизимдаги ишчи-ходимларнинг, хусусан педагогларнинг бундай хатти-ҳаракатларини тизим учун салбий ҳолат деб ҳисоблайди ва МТТлар фаолияти устидан назоратни ҳамда кенг жамоатчилик ва ота-оналар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиради. 

Шарҳлар

Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

28.11.2022, 14:01

Навоий кон-металлургия комбинатида ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳодиса бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26...
Навоийда юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда

19.07.2022, 11:56

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан жойларда ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан,...
Навоий ва Бобур ҳақида фильмлар намойиши ташкил этилади

08.02.2022, 14:57

Кинематография агентлиги томонидан Киночилар уйи ҳамда юртимиз телеканалларида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи фильмларнинг...
Навоийда 2 млрд 575 млн сўм эвазига боғча реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди (фото)

13.01.2022, 08:45

Нурота тумани Ғафур Ғулом номидаги МФЙда 10-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди.Мактабгача таълим вазирлиги бу бўйича маълумот берди.Қайд этилишича, мазкур 150 ўринли МТТга Инвестиция дастури асосида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1