АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари талабларига амал қилиш сўралган.

'Тошкентда айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қувур ётқизиш ишлари сабабли Шаҳрисабз кўчасининг айрим қисмларида транспорт ҳаракати икки босқичда чекланади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, қатнов қисмини кесиб ўтувчи қувур ётқизиш ишлари муносабати билан Шаҳрисабз кўчасида қуйидаги муддатларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади:

Биринчи босқич: 7 ноябрь куни соат 22:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00 гача Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Ойбек чорраҳасигача бўлган қисмида ҳаракат чекланади.

Иккинчи босқич: 8 ноябрь куни соат 22:00 дан 9 ноябрь куни соат 06:00 гача эса Шаҳрисабз кўчасининг Ойбек чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

Ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари талабларига амал қилиш сўралган.

    Бошқа янгиликлар