АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистондан Ўзбекистонга яширинча пиротехника олиб кираётганлар ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қирғизистондан Ўзбекистонга яширинча пиротехника олиб кираётганлар ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилаётган, қиймати 33 миллион сўмдан ортиқ пиротехника воситалари аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Божхона қўмитасининг тегишли бўлинмалари, “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Қирғизистондан Ўзбекистонга ҳаракатланаётган, “Фарғона” чегара божхона постига кириб келган “Labo” русумли автомобиль текширилган. Текширув чоғида машинага олдиндан махсус яширин бўлинма ясалгани аниқланган.

Ушбу яширин бўлинмадан хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 12 минг донадан ортиқ пиротехника воситаси топилган.

Маҳсулотлар орасида “Соловей разбойник” ва “Трения” номли икки турдаги пиротехника воситалари бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати 33 миллион сўмни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар