Баъзи ижтимоий тармоқдаги каналларда Корея Республикаси ҳудудида Е-8 визаси билан 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Андижон вилоятида танлов ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу хабар ҳақиқатга зид ва фуқаролардан унга ишонмасликни сўради.