Аввалроқ, Сергели ер усти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилган эди.
"Тошшаҳартрансхизмат" Аксиядорлик жамиятининг хабар беришича, 2021 йил 8 апрель куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши Сергели қисмида техник носозлик келиб чиқганлиги туфайли метрополитен ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги муносабати билан, метрополиеннинг Олмазор станциясидан Қипчоқ станциясигача бўлган оралиқда вақтинчалик автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди. Ушбу йўналишда 4, 7, ва 12-автобус саройлари томонидан вақтинчалик автобуслар хизмат кўрсатмоқда.
Мазкур вақтинчалик ташкил этилган йўналишдан йўловчиларимиз бепул фойдаланишлари мумкин бўлади.
"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз",– дейилади "Тошшаҳартрансхизмат" ахборотида.






