Ўзбекистон ва Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ИҚТИСОДИЁТ 10.04.2021, 11:35
Теглар: Ўзбекистон, Туркия
Ўзбекистон ва Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ва Туркия савдо вазири ўртасида икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, учрашувда икки томонлама савдо муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва келажакда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида савдо айланмасини ошириш бўйича навбатдаги қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, томонлар электрон тижорат соҳасида амалий шерикликни йўлга қўйиш бўйича ҳам ҳужжатларни имзолаши белгилаб олинди.

Таъкидланишича, Туркия томони Ўзбекистондан халқаро иқтисодий маконга интеграциялашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади ҳамда музокаралар жараёнига жалб этилган ўзбек мутахассислари учун тренинглар ва маслаҳатлашувлар ташкил этиш орқали Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Музокара якунида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази ва Туркия Республикасининг Аккредитация агентлиги ўртасида «Ҳалол» стандартини жорий этиш борасида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шарҳлар

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Туркиянинг биринчи Togg электромобили сотувга чиқди, унинг биринчи эгаси Эрдўғон бўлди (видео)

04.04.2023, 09:39

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда ишлаб чиқарилган Togg T10X электромобилининг биринчи эгаси бўлди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар қилди. Анқарадаги Президент мажмуида автомобиль калитларини тантанали топшириш...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1