Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12,8 мингтани ташкил этиб, улардан 12,2 мингтаси фаолият юритмоқда.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 2 171 та
- Хитой – 1 845 та
- Туркия – 1 658 та
- Қозоғистон – 959 та
- Корея – 891 та
Хорижий капитал иштирокида 2021 йил январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Туркия – 103 та
- Россия – 91 та
- Хитой – 63 та
- Қозоғистон – 48 та
- Корея – 23 та






