Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 14:50 атрофида, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни Бунёдкор кўчаси буйлаб бошқариб бораётган вақтда Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятларига қатновчи таксиларнинг автотураргоҳи қаршисида йўл четида турган пиёдани уриб юборгани акс эткан видео ижтимоий тармокларга жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти расмий муносабат берди.
“Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси” ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус "7-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 200 бўлган, 41-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Исузу LE 60" русумли автобус ҳайдовчиси М.М эканлиги аниқланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароxати олган ва Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёданинг аҳволи қониқарли(яҳши) эканлиги айтилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Мга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






