Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ижтимоий тармоқда "Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими фуқарони қувалаб урди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берди.
️Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани ҳудудида, деҳқон бозори атрофида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Алламбергановнинг ёнига маст ҳолдаги фуқаро келиб, ходимга нисбатан турли ҳаракатлар билан хизмат фаолиятига халақит берган. Ходим фуқарога маст ҳолда эканлигини, яшаш уйига бориши зарурлигини таъкидлашига қарамасдан, турли сўзлар билан ходимга халақит беришда давом этган.
️Шундан сўнг, ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасида низоли ҳолат юзага келган. ЙПХ ходими фуқарони тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилган ва тиббий кўрик хулосасига кўра, мастлик ҳолати тасдиқланган.
️ЙПХ ходими туман ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, бўлиб ўтган ҳолатни батафсил баён қилган ва тегишли тартибда кўриб чиқилишини сўраган.
️Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
07.05.2024, 14:02
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда 7-9 май кунлари автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабар берди.Маълум қилинишича, Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида...06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...12.07.2022, 13:48
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида Россияга республикани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнот берди, дея ёзмоқда Риа НОВОСТИ."Россия...21.02.2022, 10:00
Хоразм вилоятида ўтказилган текширувлар давомида, ЙПХ ходими томонидан давлат рақам белгиси бўлмаган "Малибу" автомобили тўхтатилган. Шундан сўнг, машинадан ёш болакай тушиб келади. Бола 18 ёшга кирганлигини...