Кеча, 1 май куни Ҳиндистонда биринчи марта 400000 дан ортиқ янги COVID-19 касаллигини қайд этилди. Бу ҳақда REUTERS хабар бермоқда.
Ҳокимият органлари олдинги 24 соат ичида, 10 кун кетма-кет 300000 дан ортиқ кунлик касалланишда сўн, 401.993 янги ҳолатлар ҳақида хабар беришди. Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўлимлар 3523 тага ошиб, мамлакатдаги умумий сони 211.853 га етди.
Юқумли касалликларнинг кўпайиши касалхоналарни, ўликхоналарни ва крематорияларни беморлар билан тўлдирди. Одамлар дори-дармон ва кислород топиш учун бош қотирмоқда.
Ҳиндистон COVID-19 вакциналарини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик давлат бўлса-да, баъзи штатларда вакцина етишмаслиги кузатилмоқда.
Ғарбий Бенгал штати вакцина етишмаслиги сабабли 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган катталарга қаратилган вакцинацияни бошлай олмади ва федерал ҳукуматни кўпроқ таъминот беришга чақирди, деди штат соғлиқни сақлашнинг юқори лавозимли вакили.
Жиддий жабрланган Деҳли штатининг бош вазири Aрвинд Кежривал жума куни одамларни эмлаш марказларида навбатда турмасликка чақирди, чунки "эрта ёки индин" кўпроқ вакциналар келишини ваъда қилди.
23.01.2023, 11:20
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...06.09.2022, 09:07
Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...