2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Авиачипта” биносининг орқа томонида бўла туриб, 22 ёшли А.Орифжонга у билан икки кун олдин саломлашмаганлигини, уни ёш бола кўрганлигини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.