АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп тухум етиштирилган?

'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп тухум етиштирилган?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чораги давомида республикамизда 1 374,4 млн. дона тухум етиштирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига  нисбатан солиштирилганда ўсиш суръати 100,2 % га тенг.  

Ҳудудлар кесимида етиштирилган тухум ҳажми:

  • Қорақалпоғистон Р. – 80,3 млн.  
  • Андижон – 52,3 млн.  
  • Бухоро – 83,3 млн.  
  • Жиззах – 50,6 млн.
  • Қашқадарё – 90,8 млн.
  • Навоий – 73,2 млн.  
  • Наманган – 111,9 млн.  
  • Самарқанд – 243,7 млн.  
  • Сурхондарё – 100,2 млн.  
  • Сирдарё – 33,7 млн.  
  • Тошкент – 242,1 млн.  
  • Фарғона – 103,2 млн.  
  • Хоразм – 109,1 млн. дона

Бошқа янгиликлар