АсосийЖАМИЯТ

Ваниҳоят такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини та...

'Ваниҳоят такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига киритилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра 2021 йил 15 майдан 2022 йил сўнггига қадар эксперимент тариқасида ҳайдовчидан ташқари тўртта ўриндиқли енгил автотранспортда такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолият турлари рўйхатига киритилади.

ЯТТ сифатида йўловчи ташиш фаолияти лицензия варақаси асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги ташувчилар:

– 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;

– транспорт воситасини техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтказиши;

–  – “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига уланган кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Шунингдек якка тартибдаги ташувчилар:

– фаолияти доирасида ходимларни ишга ёлламайди;

– лицензия варақаси учун йилига бир маротаба БҲМнинг бир баробари (245 минг сўм) миқдорида давлат божи тўлайди;

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги ташувчилар фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

Бунда якка тартибдаги ташувчилар: 

– 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаши;
– автотранспорт воситаси тепасига “TAXI” белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиши;

– тўловни амалга ошириш, шунингдек босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловали мосламаларга эга бўлиши лозим.

Давлат солиқ қўмитаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар енгил автотранспорт воситасида йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялар, электрон йўл варақалари, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган якка тартибдаги ташувчилар ва техник кўрикдан ўтган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг идоралараро алмашинуви бўйича ягона электрон платформани ишга туширади.

Мамлакатимиз Президентининг мазкур қарори хуфиёна иқтисодиётни қисқартиришга, хусусан аҳоли даромадларини легаллаштиришга ва соҳада тенг рақобат муҳитини шакллантириб, хизматлар бозорини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 11:17

Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

'Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 10:48

Сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дорилар яратилади

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда сунъий интеллект ёрдамида янги авлод дориларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

'Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 08:31

Сўнгги уч кунда Туркияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

'Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 07:52

Чуст ошига географик кўрсаткич мақоми берилди

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, географик кўрсаткич мақоми Чуст оши номи ва унинг анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш имконини беради.

'Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 06:28

Тошкентда кўп қаватли уй фасади ёнди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

'Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 04:25

Туркияда ЙТҲ: ўзбекистонлик келин ва унинг оиласи ҳалок бўлди

Истанбул шаҳрида юк машинаси билан тўқнашган енгил автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси, унинг турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоғи ҳалок бўлди.