Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс давом этмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги иккинчи партия ҳам дуранг билан якунланди.
Иккинчи партияда Синдаров қора доналар билан ўйнади. Баҳс 20-юришда дуранг билан якунланди. Шу тариқа, икки партиядан кейин умумий ҳисоб 1:1 бўлиб турибди.
Мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этувчи чемпионлик баҳсида шахматчилар классик шахмат бўйича 14 тагача партия ўтказади. Очколар тенг бўлиб қолган тақдирда ғолиб тай-брейкда аниқланади.
Учинчи партия 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Синдаров оқ доналар билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Гукеш 2024 йил декабрь ойида хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланган.






