АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида навбат талашиш катта жанжалга олиб келди

'Тошкент вилоятида навбат талашиш катта жанжалга олиб келди'ning rasmi

2021 йилнинг 22 апрель куни Ғишт-кўприк божхона пости яқинида 25 ёшли А.Умиджон ва 30 ёшли П.Искандарлар ўртасида Қозоғистон Республикасига кириб чиқувчи фуқаролар учун ПСМ тестидан ўтказишга навбат талашишлари натижасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича,  жанжалдан ғазабланган П.Искандар 24 ёшли У.Мадияр, Ю.Мирсодиқ ва бошқалар билан шу куни соат 18:40ларда А.Умиджонни Чимкент йўли кўчасида жойлашган 29-сонли МТМ олдига чақириб,  шериклари билан бир гуруҳ бўлиб А.Умиджон, Х.Сардорларни уриб-дўппослаган. Уларнинг безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган ўзга фуқароларга фаол қаршилик кўрсатган. 

Натижада 24 апрель куни соат 14:30 ларда Х.Сардор ўзининг қариндошлари билан бир гуруҳ бўлиб, 22 апрель кунидаги жанжал учун Ю.Мирсодиқдан қасд олиш мақсадида, уни Гулистон ҳудуди Ғишт-кўприк маҳалласи ҳудудида танасининг турли қисмларига “бита” таёғи билан жароҳат етказиб, уларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган фуқароларга фаол қаршилик кўрсатганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар