АсосийSavol-javob

Никоҳдан ажрашиш учун ариза берилганда давлат божи кимдан ва қанча миқдорда ундирилади?

'Никоҳдан ажрашиш учун ариза берилганда давлат божи кимдан ва қанча миқдорда ундирилади?'ning rasmi

Таҳририятга Тошкент шаҳридан Ш.Акбарова қуйидагича мурожаат йўллади:

 — ФҲДЁга никоҳдан ажрашиш юзасидан иккала томони розилиги билан ариза берилганда 490 000 сўм давлат божи тўланар экан. Ушбу тўлов кимдан ундирилади? 

Саволга жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди судьяси Жасур СИРОЖЕВ билан боғландик:

— “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, суд томонидан эр ва хотин ўртасидаги қонуний никоҳ бекор қилинганида қуйидаги таърифдаги миқдорда давлат божи ундирилади:

  • вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида;
  • агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан);
  • эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 дан 4 бараваригача (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундилиши мумкин.

Эслатимиз ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан бошлаб, Республикамизда базавий ҳисоблаш миқдори 245.000 сўм этиб белгиланган.

Дилдора НАЗАРОВА

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар