1

Мухбир қизнинг Намангандаги саргузашти: “Ифорга бурканган шаҳар”

МУТОЛАА 31.05.2021, 17:59
Теглар: ​Наманган, “Гуллар фeстивали”
Мухбир қизнинг Намангандаги саргузашти: “Ифорга бурканган шаҳар”

     Мен Наманган бўйлаб илк бор саёҳатга чиқдим. Олдин ҳам Наманганда бўлганман, аммо иш сафари юзасидан эди. Бу сафар мен ўз саргузаштларим сари йўлга отландим. Биринчи бор Наманганга боришда такси хизматидан фойдаланяпман. Бу мушкул иш экан, кўп оввора бўлдим. Охири ўз мақсадимга эришдим ва Тошкент шахридан 22:00  да йўлга чиқиб, 02:30 да ўз манзилимга етдим. “Shedevr Plaza” меҳмонхонасига бориб жойлашдим, эрталаб эса қуёш уфқдан бошини кўтариб менга салом бериб, кўзларимни ўзининг нурлари билан қамаштирди.

Саргузашт бошланди...

  Наманган ҳокимлиги томонидан ўз саргузаштларим сари илк қадамни ташладим. Меҳмонхонадан чиқар эканман, ҳокимлик томонидан бириктирилган Аббос исмли ҳамроҳ мени кутиб олди. Илк манзил Наманган гуллар фестивали  томон бўлди. Ҳамроҳимнинг айтишича, Наманган шаҳрида халқаро “Гуллар фeстивали” 23—31 май кунлари ўтказилар экан.

Шунингдек, Наманган вилояти ўзининг бетакрор об-ҳавоси, турфа гулларга бурканган сўлим манзиллари билан барчамизни ўзига ром этиши ҳеч кимга сир эмас. Бу шаҳар гўзаллигига мос ўтказилаётган 60-Халқаро “Гуллар фестивали”  тадбирига кираверишданоқ баҳри дилим очилди. Кўркам, кенг ва ёруғ, кўчалари-ю, содда, самимий инсонларини кўриб кўзим қувонди. Эрта тонгданоқ йўл-йўлакай кетар эканман, таъбимни хира қилган муаммолардан бироз чалғигандекман. 

Айниқса гулчиларнинг сермаҳсул ижод жараёнлари, улардаги шижоат мени ҳайратлантирди.Чекка туманлар, вилоятлар, чет давлатларидан келиб ушбу тадбирда меҳмон бўлаётганлар орасида ҳам ҳақиқий иқтидорлар, гулларни севувчи инсонлар жуда кўп. Келган инсонлар вақтларини мазмунли ўтказиш учун фестивалдаги турли тадбирларда қатнашиб, чеҳраларида таббассумни акс эттиришмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фестивал  бошланиш жараёнидан тортиб ташкилий ишларгача аъло даражада йўлга қўйилган. Албатта ушбу фестивалга масъул раҳбариятнинг ҳам бунда ўз ўрни ва ҳиссаси бор. 

Саргузаштим жараёнида гулчиларнинг режалари ва орзулари ҳақида суҳбатлашдим. Фақат биргина муаммо - вақт етарли эмаслигини гулчилардан эшитганимдан сўнг, бу борада уларга тассанно айтгим келди. Улар гулни етиштириш давомида, гўзаллигига маҳлиё бўлиб, унинг тезроқ етилишини истар эканлар.

   Ҳуллас, мен улкан таассуротлар ила пойтахтга қайтдим. Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, ўз юртимизда ҳам кўзимизни қувонтирадиган масканлар ҳам бор. Менинг ушбу саргузаштим сабабчиси бўлган Наманган вилояти ҳокимлигига ва “Shedevr Plaza” меҳмонхонасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

МАРЯМ САТТОРОВА 

"Даракчи" мухбири

Шарҳлар

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1