Бугун Кинематография агентлиги ташаббуси билан таниқли киноижодкорлардан таркиб топган Кинокарвон гуруҳи Наманган вилоятига сафар уюштирди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Кинокарвон гуруҳи Поп шаҳридаги Маданият марказида наманганлик ёшлар билан учрашди. Унда киноижодкорлар томонидан қизиқарли суҳбатлар, мусиқий чиқишлар тақдим этилди ва мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Учрашувда ёшлар кино соҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Кинокарвоннинг сафарлари кун давомида Наманган вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтади.




