Мен Жанубий Кореяга ўқишга топширгандим. Вакцина олсам, у ерга борганимда карантинга қўйилмас эканман. Навбатдан ташқари, коронавирусга қарши вакцина олсам, бўладими?
Бу саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб беради.
- Эслатиб ўтаман, жорий йилнинг 31 май кунидан бошлаб коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхатига:
Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
Ёзувчилар,
Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилганлиги маълум қилинган эди.
Республика бош давлат санитария шифокорининг топшириғи асосида 31 май кунидан чет элга таълим олиш учун борадиган талабаларнинг руйхатлари шакллантирилиб, эмлаш ишлари бошланди. Сиз ўзингиз истиқомат қиладиган ҳудудий поликлиникага мурожаат қилиб, корорнавирусга қарши эмланишингиз мумкин.