1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 18.03.2016, 14:45
Кун ҳикмати

Ҳар бир киши - бутун бир китобдир, ҳамма гап уни ўқий олишда. 

 Уильям Ченнинг

***

Бир қарашдаёқ киши ҳақида ҳукм чиқариш ярамайди. Фазилатлар одатда камтарлик қобиғи билан ўралган, камчиликлар риёкорлик ниқобига яширинган бўлади.

Жан де Лабрюйер

***

Киши олижаноблиги ҳақида унинг аҳёндаги ғайратига қараб эмас, балки кундалик ишларига қараб баҳо берилиши керак. 

Блез Паскаль

***

Киши ҳақида ҳукм чиқаришдан олдин лоақал унинг фикр-асрори, унинг бахтсизлиги, унинг ҳаяжонига шерик бўлиш керак.

Оноре де Бальзак

***

Кимнингдир фазилатини баҳоламоқчи бўлган одамнинг ўзи ҳам шу фазилатга ёт бўлмасин.

 Уильям Шекспир 

***

Бир ўзинг холи қолганда ҳам бадхоҳ ишга қўл урма, ёмон сўз айтма. Бошқаларга қараганда ўз-ўзингдан кўпроқ истиҳола қилишни ўрган.

Демокрит

***
Яқин кишиларимизга ўзларига муносиб муомала қилиб, биз уларни баттар бузамиз. Агар биз уларга ўзларидан кўра яхшироқ одамлар дея ёндашсак, уларни биз янада яхшироқ бўлишга мажбур этамиз.

Гёте

***

Агар сизни ҳеч ким ёқтирмаса, имонингиз комил бўлсинки - айб сизда.

Додриж

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1