1

Коронавирусга қарши вакцина олгандан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади? Мутахассис жавоб берди

САЛОМАТЛИК 02.07.2021, 16:55
Теглар: вакцина, коронавирус
Коронавирусга қарши вакцина олгандан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлади? Мутахассис жавоб берди

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши вакцина олгандан кейин иммунитет қачон ҳосил бўлиши ҳақида маълумот берди:

— Коронавирусга қарши вакцинани 1-босқичини олганларда иммунитет ҳужайралар пайдо бўлиши вакцина олган кунидан 14 кун оралиғида кўтарилишни бошлайди ва унинг максимал кўтарилиш даражаси охирги босқич (яъни 2- ёки 3-босқич) вакцинани олгандан 30-60 кунлар, баъзиларда эса 90 кун оралиғида эришилади.

Бу иммун тизими неча кун ёки йил сақланиши бўйича бутун дунёда ва ўзимизнинг олимлар ҳам назорат қилиб бормоқдалар. Вақт ўтиб иммун ҳужайраларнинг сақланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар берилади.

Бугунги кунда мавжуд маълумотлардан олимларнинг тахминлари эълон қилиниб борилмоқда. Шунга кўра, улар баъзи вакциналар 1 йил, баъзилари 2 йил, баъзи вакциналар эса умрбод иммун ҳимоя ҳосил қилади деб хулоса қилмоқдалар.  

Шунга қарамай, вакцина олаётганлар ва олганлар билишлари керакки, вакцина олиб, иммун ҳимоядаман, деб хулоса қилишга шошилманг. Пандемия тугагани йўқ, кўриб турганингиздек, тўлқинлар пайдо бўлиб турибди. Шунинг учун доимий карантин қоидаларига риоя қилиш барча инфекцион касалликдан сақлайди.  

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1