АсосийСОҒЛИҚ

Қандсиз диабет касаллиги нимадан келиб чиқади?

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруза...

'Қандсиз диабет касаллиги нимадан келиб чиқади?'ning rasmi

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруза Хайдарованинг айтишига қараганда, касалликнинг келиб чиқишига буйракларнинг антидиуретик гормонга нисбатан сезгирлигининг пасайиши ёки умуман сезмаслиги ҳам сабаб бўлади. Бунда ҳам касалликнинг одатий белгилари кузатилади. Шунингдек, қон қуюклашади ва қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракати секинлашади.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Феруза ХАЙДАРОВА:

–Қон организмда муҳим озиқ моддалар ва кислород ташувчи асосий “транспорт” вазифасини ўтайди. Қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракати сусайиши натижасида тез орада беморнинг ҳаётий муҳим аъзолари (мия, юрак, жигар, буйрак, таянч ҳаракат тизими) фаолияти издан чиқади. Қандсиз диабет билан оғриган беморларда чанқоқни зудлик билан қондиришнинг иложи топилмаса, тез орада марказий нерв тизими иши бузилиши белгилари юзага чиқади: ўта таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, руҳий тормозланиш, қизиб кетиш ва комага тушиш ҳолатлари рўй беради. Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол эндокринолог шифокорга мурожаат этиш керак. Шунингдек, болаларга ҳам жиддий хаф туғдиради. Уларни ўсишдан орқада қолиш, жинсий ва жисмоний ривожланишнинг кечикишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг туғма ва ирсий тури ҳам мавжуд. Касалланиб туғилган чақалоқда ҳаётининг дастлабки кунлариданоқ антидиуретик гормон синтезланмай қолади, гўдак кўп эмишига қарамасдан она сутига тўймаётгани сезилади.
 

–Касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол эндокринолог шифокорга мурожаат этиш керак. Оилавий поликлиникада керакли таҳлиллар ҳамда бош мия текширувлари (компьютер томографияси) ўтказилади. Тегишли мутахассислар кўригидан сўнг бошқа касалликлар инкор этилганда, касалликнинг асл сабаби аниқланади ва тўғри ташхис белгиланади. Беморда қандсиз диабет аниқланса, зарур муолажалар буюрилади.

 

Бошқа янгиликлар