Тошкент шаҳар ИИББ нинг хабар беришича, 1984 йилда туғилган Аннақулов Боходир Жураевич қидирилмоқда.
Хабарда айтилишича, Боходир Жураевич муқаддам оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган.
"Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Б.Аннақулов ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-124-34-33 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз",–дейилади ИИББ хабарида.