АсосийИҚТИСОДИЁТ

Молия вазирлиги "Очиқ бюджет" порталининг янгиланган шаклини тақдим этди (фото)

Жорий йилнинг 9 июл куни Молия вазирлигида бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириш, шуни...

'Молия вазирлиги "Очиқ бюджет" порталининг янгиланган шаклини тақдим этди (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 июл куни Молия вазирлигида бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириш, шунингдек, янгиланган "Очиқ бюджет" ахборот портали тақдимотига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Даракчи.уз" мухбири хабар бермоқда. 

Семинар бюджет маълумотларининг транспарентлиги ва мавжудлиги масалалари бўйича жамоатчилик билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. 

Семинарнинг расмий қисми доирасида Молия вазирлиги "Очиқ бюджет" (www.openbudget.uz) порталининг янгиланган версиясини тақдим этди. 

Эслатиб ўтамиз, портал 2019 йилдан буён фаолият олиб боради ва мамлакатда бюджет жараёнининг асосий жиҳатларини очиб беради. Бюджетнинг асосий параметрлари, бюджет даромадлари ва харажатлари таркиби, шунингдек, давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа бюджет маълумотлари ҳақида ахборот беради. Порталда жойлаштирилган маълумотлар ёрдамида фойдаланувчилар бюджетнинг қандай шаклланишини ва бюджет маблағлари сарфланиш жараёнларини тушунишлари мумкин.

Жорий йилда БМТТД ва Молия вазирлигининг "Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш" қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида порталнинг дизайни қайта кўриб чиқилди ва унинг фаолияти сезиларли даражада кенгайтирилди. Порталнинг тақдим этилган версиясида янги қулай форматда давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган. 

Портал маҳаллий бюджетларнинг ижроси, жумладан, бюджет ташкилотларининг (ҳар бир бюджет ташкилоти кесимида) ва бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар (ЎзAСБО дастури билан интеграциялашув орқали) Реал вақт режимида бажарилиши ҳақида маълумот олиш имконини беради. Қизиқувчилар, шунингдек, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи маълумотларини онлайн равишда кузатиб боришлари ва юклаб олишлари мумкин.

Бундан ташқари, порталнинг функциялари фуқароларга тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташаббусларни илгари суриш ва танлашда иштирок этиш имкониятини бериш бўйича такомиллаштирилди. 2019 йилдан бошлаб республикада фуқароларнинг бюджет маблағларини тақсимлашда иштирок этиш механизми жорий этилди. Бу эса туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбаларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни назарда тутади. 

Жорий йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар манбалари кенгайтирилди. Шу муносабат билан, порталнинг янги версиясида фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббуслар бўйича бюджет маблағлари, шунингдек, жамоатчилик овози орқали амалга ошириладиган ташаббусларни илгари суриш жараёни бутунлай янгича тарзда ишлаб чиқилди. 

Бошқа янгиликлар