Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 902 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди.
️10 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 114061 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 86772 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14178 нафарни,
3-босқич эмланганлар 13111 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4857947 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 2951794 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 1419252 нафарни,
3-босқич эмланганлар 486901 нафарни ташкил қилди.
10 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (21180 доза),
Наманган вилояти (16813 доза),
Самарқанд вилояти (13520 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Наманган вилоятида 609058 доза,
Фарғона вилоятида 604819 доза,
Андижон вилоятида 556693 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.