1

“СОЧ ТЎКИЛИШИ АСАБДАНМИ?”

САЛОМАТЛИК 22.03.2016, 16:48
“СОЧ ТЎКИЛИШИ АСАБДАНМИ?”

Сочимни тараганимда тароққа илиниб қолганидан ташқари ерга тўкилаётганларини кўриб, қўрқиб кетаяпман. Ҳатто қўлим билан сочимни пайпасласам ҳам бир тутами илиниб чиқади. Онам, асабийликдан ҳам соч тўкилади, деяптилар. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши мумкинми?

Гулбаҳор Қамбарова, Жиззах вилояти

Ҳа, асабийликдан ҳам соч тўкилади. Аммо асабийлик қайси ҳолатда ва нима сабабдан юзага келаётганини аниқлаштирмай, муолажа қилиб бўлмайди. Аввало ўзингиздаги ўзгаришларни таҳлил қилиб кўринг. Қачондан бошлаб асабий бўлиб қолгансиз? Нега шундай бўлади? Агар бирор воқеа-ҳодиса сабаб асаб қўзғалиши юз бераётган бўлса, демак тинчланишга ҳаракат қилишингиз керак. Бунда сизга тинчлантирувчи дори воситалари ва дамламалар асқотади. Борди-ю асабийлик ташқи омилларга боғлиқ бўлмаса, демак организмда бирор ўзгариш содир бўлаяпти. Эҳтимол буқоқ катталашгандир?! Маслаҳатим, терапевт кўригидан ўтиб, сўнгра унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа мутахассислар текширувидан ҳам ўтишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1