Марказий банк 14 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12.09 сўмга ошиб, 10 649.09 сўмни ташкил қилди. Евро курси 4.75 сўмга кўтарилиб, 12 611.72 сўмга тенг бўлди. Рубль курси эса 1.29 сўмга ошган ва 1 рубль 143.74 сўмни ташкил этган.




