“Барселона” 21 ёшли “Арсенал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

СПОРТ 24.03.2016, 09:30
“Барселона” 21 ёшли “Арсенал” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

“Барселона” клубининг мураббийлар штаби Лондоннинг “Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельеринга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри ҳабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар Дани Алвес ўрнини боса оладиган футболчи сифатида Эктор Бельеринни кўрмоқда. “Барселона” 21 ёшли футболчи билан узоқ муддатга мўлжалланган келишув таклиф қилмоқчи. 

“Барселона” билан бир қаторда, Бельеринга “ПСЖ”, “Манчестер Сити”, ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Эктор Бельериннинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. 

Шарҳлар