АсосийIqtisodiyot

Бўстонлиқдаги иккита давлат активи хусусий секторга сотилди

'Бўстонлиқдаги иккита давлат активи хусусий секторга сотилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўзининг жозибадор туристик салоҳиятига эга бўлган “Геобуртехника” давлат корхонасига қарашли  дам олиш маскани ҳамда “Гидроэнергетик” спорт соғломлаштириш оромгоҳи билан боғлиқ аукцион савдолар якунланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

2 нафар талабгор иштирокидаги “Геобуртехника” давлат корхонаси дам олиш маскани савдосида бошланғич нархи 5,743 млрд. сўм бўлган давлат активи 8,499 млрд. сўмга сотилди.

Шунингдек, бошланғич нархи 3,574 млрд. сўм бўлган “Гидроэнергетик” спорт-соғломлаштириш оромгоҳи 7,077 млрд. сўмга хусусий секторга сотилди.

Эндиликда, ушбу давлат активлари эгалари томонидан 24 ой мобайнида халқаро стандартларга мос келадиган камида 3 юлдузли меҳмонхона мажмуасини барпо этиш талаб этилади.

Ўз навбатида, бугунги кунда туризм йўналишдаги худди шундай қатор давлат активлари аукцион савдоларига чиқарилди, жумладан:

·         “Лингвист” спорт-соғломлаштириш оромгоҳи (ер майдони2,40 гектар);

·        “Рангли металл” институтининг оромгоҳи бино-иншоотлари(ер майдони 2,64 гектар);

·        Собиқ тиббиёт академияси оромгоҳи (ер майдони 2,0 гектар);

·        Фойдаланилмаётган эски бино (ер майдони 0,7 гектар).

Инвестор томонидан амалга ошириладиган лойиҳа “Чорвоқ” эркин туристик зона дирекцияси билан келишилади.

    Бошқа янгиликлар