Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Элбоши Ўзбекистон давлат раҳбарини таваллуд куни билан табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва кенг кўламли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.






