АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида бошқа қўшма тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

'Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган олий даражадаги музокаралар ва қатор қўшма тадбирлар ўтказилади.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, ташриф Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Ташриф дастурига мувофиқ, Амман шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания етакчилари ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Унда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доиралари иштирокида бизнес форуми ташкил этилади. Унда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилади.

    Бошқа янгиликлар