АсосийСИЁСАТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияга боради

Ўзбекистон Президенти 23–24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилиб, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

'Шавкат Мирзиёев  давлат ташрифи билан Иорданияга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан 23–24 ноябрь кунлари ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Амман шаҳрида икки давлат раҳбарлари иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, икки мамлакат расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.

Музокараларда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Хусусан, томонлар тўқимачилик, тоғ-кон, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратади. Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Ташриф якунлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар