Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.

Маълум бўлишича, мазкур корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Давлат раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.






