АсосийСИËСАТ

Генерал-майор Мурат Булут бошчилигидаги Туркия делегацияси Ўзбекистон Миллий гвардия тизими билан танишди

Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ҳамкорлиги доирасида жорий йил 26 июль – 2 август к...

'Генерал-майор Мурат Булут бошчилигидаги Туркия делегацияси Ўзбекистон Миллий гвардия тизими билан танишди'ning rasmi

Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ҳамкорлиги доирасида жорий йил 26 июль – 2 август кунлари Туркия Республикаси ИИВ Жандармерия ва Соҳил хавфсизлиги Академияси бошлиғи генерал-майор Мурат Булут бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф дастурига мувофиқ, турк делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув марказининг фаолияти ва таълим жараёни, шунингдек инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

27 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда генерал-майор Мурат Булутларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар, шунингдек, таълим ва ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Туркия томони Миллий гвардия таълим муассасаларининг мавжуд салоҳиятига юқори баҳо бериб, таълим, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси таълим муассасалари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ички ишлар бўйича маслаҳатчиси Мустафа Авжининг маълум қилишича, меҳмонлар Хива, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлишган.  

"Бизнинг ота юртимиз бўлган бу заминда бизни меҳмон қилган барча расмийларга миннатдорчилик билдираман", - дейди Мустафа Авжи.

    Бошқа янгиликлар