XXXII ёзги Олимпия ўйинлари доирасида ҳозиргина -57 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Ғуломжон Aбдуллаев ўзининг илк беллашувини ўтказди. У нимчорак финалда хитойлик полвонни мағлуб этди, дея хабар қилди Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати.
Мингху Лиуга қарши кечган қизиқарли баҳсда Aбдуллаев 10-2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди
Энди ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун Россия Олимпия қўмитаси вакили Заур Угуевга қарши курашади.






