Ҳамюртимиз беллашув якунланишига 20 сония қолганда икки карра жаҳон чемпиони россиялик Заур Угуевни 6-4 ҳисобида мағлуб этаётган эди. Aммо сўнгги сонияда Заур томонидан бажарилган усул ҳисобнинг тенглашишига ва россиялик спортчининг ярим финалга йўл олишига замин яратди.
Энди Заур Угуев финалга йўл олса, Ғуломжон Aбдуллаевда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлади. Шундай экан, ярим финалда Россия вакилига мухлислик қиламиз.






