Эркин кураш бўйича -57 кг вазн тоифасида ярим финал жанглари бўлиб ўтди.
Унда Россия вакилли Завур Угуев эронлик рақибини мағлуб этиб финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижаси ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаевга бронза медал учун курашиш имкониятни тақдим этди.
Энди эртага Ғуломжон Абдуллаев бронза учун ўтиш баҳсида америкалик Томас Патрик Гилманга қарши гиламга чиқади. Ғалаба қозонган спортчи бронза медали учун эронлик Ризо Атринағарчи билан беллашади.