1

Ўзбекистоннинг 32 та мерос объекти Жаҳон мероси рўйхатига таклиф қилинди

МАДАНИЯТ 04.08.2021, 17:43
Теглар: ЎзЭОАВМА
Ўзбекистоннинг 32 та мерос объекти Жаҳон мероси рўйхатига таклиф қилинди

Ўзбекистон делегацияси 16–31 июл кунлари UNESCO Жаҳон мероси қўмитасининг 44-сессиясида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА хабар берди. 

Маълум бўлишича, 16–31 июль кунлари Жаҳон мероси қўмитасининг кенгайтирилган 44-сессияси бўлиб ўтган ва унда бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган. Тадбир Хитойнинг Фучжоу шаҳрида «гибрид» режимда бўлиб ўтган.

Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиш учун таклиф қилган объектлари бўйича янгиланган рўйхат тасдиқланган. Дастлабки рўйхат республика бўйлаб жойлашган 32 та маданий, табиий ва маданий-табиий мерос объектини ўз ичига олган, бу минтақанинг бошқа давлатларига нисбатан энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Қайд этилишича, делегация Бутунжаҳон маданий мероси объектлари ҳисобланган «Шаҳрисабзнинг тарихий маркази», «Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси», «Бухоронинг тарихий маркази» ва Хивадаги Ичан қалъа, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги кўп миллатли табиий мерос объэкти «Ғарбий Тян-Шан» бўйича Ўзбекистон учун ижобий қарорлар қабул қилинишини таъминлаган.  

Таъкидланишича, UNESCO 2020 йилнинг аксар қисми қатъий карантин чекловлари шароитида ўтгани сабабли Ўзбекистон вазифаларни амалга ошириши учун вақт талаб этишини ҳисобга олиб, «Шаҳрисабз тарихий маркази» объектини тиклаш ишлари ижроси муддатини яна бир йилга узайтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги тарихий обидалар Ислом олами мероси рўйхатига киритилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг тарихий ёдгорликларини UNESCO рўйхатига киритиш учун тадқиқот бошлангани ва Франсиядаги музейда Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган кўргазма ўтказилиши маълум қилинган.

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1