Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Zo’r TV” телеканали билан ҳамкорликда “Нажоткорлар” миллий сериали иккинчи мавсумининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур сериал тиббиёт соҳаси ходимларига бағишланган бўлиб, унда тез тиббий ёрдам мутахассисларининг машаққатли меҳнати, "коронавирус" ва турли инфекцион касалликларга чалинган беморлар, уларнинг соғайиш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи Учқун Ўсаров, постановкачи режиссёр Ойбек Каримов, постановкачи оператор Аҳрор Олимжонов, монтаж устаси Даврон Тожибоев, овоз режиссёри Юнус Асқаров, оператор Миржалол Атахўжаев, костюмер Феруза Нурхўжаева, гафер Омон Жўраев.