Испаниянинг "Барселона" клуби аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан келишувга эришган бўлса ҳам, молиявий ва бошқа тузилмавий муаммолар сабабли Лионель Месси клубни тарк этмоқда. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
"Иккала томонлар ҳам клуб ва ўйинчининг истаги амалга ошмаганлигидан қайғуда", - дейилади хабарда.






