Бугун эрта тонгдан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги суратларни Козоғистон президенти матбуот котиби эълон қилди.



Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби ҳам "Аваза"да дўстлар учрашуви ва уларнинг самимий мулоқоти изоҳи остида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви суратларини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди ва давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди.
Бугун, 6 август куни “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.






